Ўзбекистон - Тожикистон
Очиқ чегара
Таксичининг саккизта ҳикояси
Муқаддима
Ўзбекистон-Тожикистон: Тундан тонггача
(Бир "Совуқ уруш" тарихи)
Сиёсатчилар, журналистлар ва экспертларнинг барча тоифаларининг икки аср оралиғида Евроосиё қитъасининг қоқ марказида нималар юз бергани ҳақидаги баҳслари тўхташига ҳали анча бор бўлса керак. Инсон моҳияти ва воқеалар мантиғига тўғри келмайдиган ақл бовар қилмас ҳодисалар юз берди.

Қадимдан ёнма-ён, тинч-тотув яшаган, умумий анъаналар ва эътиқодга эга икки қардош халқлар бир-биридан ажралди. Юқоридаги йилномани биз бежизга "Совуқ уруш" деб атамадик. 20 аср охири 21 аср бошларидаги тожик-ўзбек муносабатларида аллақачон жаҳон тарихи дарсликларига киритилган ўша машҳур "совуқ уруш"нинг барча аломатлари бор эди. Ҳатто, деворларгача бўлган аломатлар ҳам бор. 2018 йил февраль ойида "Саразм-Жартепа" (Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Суғд вилояти чегараси) назорат-ўтказиш пунктидан олиб ташланган қисқагина уч метрли деворни Берлин девори билан таққослаб бўлмайди, бироқ... оддий инсон тилидан ҳикоя қилинган мана шу саккизта қисқа ҳикояни ўқиб, ўзингиз хулоса қиласиз.

Сиёсатчилар ва экспертлар ўз мақолаларида Ташқи ишлар вазирлиги ноталари, давлат раҳбарларининг баёнотлари, қандайдир мажлисларга таянадилар. Биз бугун президентларни ҳам, дипломатларни ҳам эсга олмаймиз. ВОҚЕАЛАРНИ ЎЗ КЎЗИ БИЛАН КЎРГАН ГУВОҲ - журналистга керак бўлган холис ахборотнинг асосий манбаи. У чегарага туташган хўжандлик оддий таксичи Ўктам Хўжаевдир. У эшитишни биладиган инсон. Унинг йўловчилари - Марказий Осиёдаги ушбу "совуқ уруш"ни бошдан кечирган одамлар. Бу ҳикояларда ҳамма нарса: ҳаёт ва ўлим, муҳаббат ва айрилиқ, қувонч ва алам ёшлари, ва албатта, умид бор. Демак, Ўзбекистон ва Тожикистон чегараси: қандай эди ва қандай бўлди.

Бешинчи ҳикоя
Олтинчи ҳикоя
Еттинчи ҳикоя
Саккизинчи ҳикоя ва Эпилог
This site was made on Tilda — a website builder that helps to create a website without any code
Create a website